Линклар

Қорақалпоғистонда ўқитувчи ва медикларни чопиққа олиб кетаëтган автобус аварияга учради


2 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида мактаб ўқитувчилари ва тиббиëт муассасалари ходимларини пахта чопиғига олиб кетаëтган автобус ҳалокатга учради.

Озодликка маълум бўлишича¸ автобусда бўлган 60 одамдан 27 нафари турли жароҳатлар билан касалхонага ëтқизилган¸ улардан тўрттасининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Қораўзак ҳуқуқ тизими расмийларига кўра¸ аварияга автобуснинг эски бўлгани ва ҳайдовчининг мастлиги сабаб бўлган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раҳбари Елена Урлаеванинг Озодликка билдиришича¸ алъянс Ўзбекистонда таълим ва тиббиëт соҳаси ходимларининг мажбурий тарзда қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилаëтганини тасдиқловчи бу воқеа юзасидан маҳаллий ва халқаро тизимларга шикоят ëзишни режаламоқда.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги мажбурий ва болалар меҳнатининг давлат томонидан уюштирилаëтганини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG