Линклар

GM-Uzbekistan даромади 34 фоизга камайди


GM Uzbekistanни 2010 йилдан бери бошқарган Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан ширкат пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, шу йил апрель ойида ҳибсга олинди.

GM-Uzbekistan ширкати эълон қилган расмий рақамларга кўра¸ ширкатнинг 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаги соф даромади 4¸394 миллиард сўмни ташкил этган. Бу эса¸ ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 34 фоизга камдир.

Сўнгги ҳисоботга кўра¸ маҳсулотлар савдосидан тушган маблағ жорий йилнинг январь-июнь ойларида 1¸558 триллион сўмни ташкил қилган ва бу ўтган йилгига нисбатан 41¸4 фоизга камдир.

Шунингдек¸ ширкат ялпи даромади бу йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 19 фоизга¸ асосий фаолиятдан тушган даромад эса¸ 21¸7 фоизга камайган.

АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси кўрган зарар¸ расмий рақамларга кўра¸ йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Зарар миқдори 2014 йилги ҳисоботда 46¸164 миллиард сўм миқдорида кўрсатилган бўлса¸ ўтган йилги зарар 119,355 миллиард сўмни ташкил этган ва зарар миқдори бир йил ичида 2¸5 бараварга ошган.

GM Uzbekistan даромадининг кескин пасайиб¸ зарар миқдорининг кўпайишига¸ ширкат машиналари учун асосий экспорт бозори бўлган Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобиллар савдосининг кескин қисқариши сабаб қилиб келтирилмоқда.

Айни пайтда¸ GM Uzbekistan ширкати раҳбарларининг молиявий жиноятларда айбланиб¸ ҳибсга олингани ва бораëтган текширувларнинг ҳам ширкат фаолиятига жиддий зиëн еткизгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG