Линклар

logo-print

Узметроном Интернет газетасининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича¸ 4 август куни Ўзбекистон президенти матбуот хизматига янги раҳбар тайинланган.

Бу вазифага Ўзбекистон хавфсизлик тизимлари ходими¸ янги лавозимга қадар мамлакат Хавфсизлик кенгаши котибиятида ишлаган Авазхўжа Аҳмедов тайинланган.

Ҳозирча президент матбуот хизмати расмий сайтида бу ҳақда маълумот йўқ.

Ўтган йил январидан бери бу вазифани Хавфсизлик кенгашининг бошқа бир ходими Баҳодир Эргашев бажариб келган.

Ҳозирга қадар ўндан ошиқ раҳбар тайинланган президент матбуот хизматига кейинги йилларда журналистларва жамоатчиликка мутлақ нотаниш бўлган шахсларни тайинлаш тенденцияси кузатилмоқда.

Айни пайтда¸ президент сўзчисининг яқин йилларда журналистлар билан учрашгани¸ уларга бирор маълумот бергани ҳам кузатилмайди.

XS
SM
MD
LG