Линклар

Янги қирғиз қонуни террорчиликда айбланганларни ватандошликдан маҳрум қилади


ИШИД сафига қўшилган қирғизистонликлар ижтимоий тармоқлар орқали ўз ватандошларини жиҳодга чорлаб келмоқда.

ИШИД сафига қўшилган қирғизистонликлар ижтимоий тармоқлар орқали ўз ватандошларини жиҳодга чорлаб келмоқда.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартиш киритишни кўзда тутувчи янги қонунга қўл қўйди.

Қонунчиликка киритилган янги ўзгартишга мувофиқ¸ маҳкама томонидан террорчиликда айбланган қирғизистонлик бундан буëн Қирғизистон ватандошлиги ва паспортидан маҳрум этилади.

Бу янгилик Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси600 га яқин қирғизистонликнинг Сурия ва Ироқдаги террорчилар сафига қўшилганини билдиргани ортидан эълон қилинди. Айтилишича¸ террорчилар сафига қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетганларнинг 100 дан ошиғи аëллардир. Яқин Шарқдаги исломий жангарилар сафига қўшилган 70 дан ортиқ қирғизистонлик ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG