Линклар

Бугун Бразилияда Ёзги Олимпиада ўйинлари очилади


Бразилия, Рио де Жанейро.

Бразилия, Рио де Жанейро.

Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида 2016 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 5 август куни “Маркана” стадионида ўтказилади.

Олимпиаданинг расмий очилиши арафасида Халқаро олимпия қўмитаси 271 нафар россиялик спортчига мусобақаларда қатнашишга рухсат берди. Мазкур қарор Халқаро олимпия қўмитасининг 4 августда ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Россия терма жамоаси 387 спортчидан иборат эди. Халқаро олимпия қўмитаси қарорига кўра, улардан 117 нафарига Олимпиадада иштирок этиш тақиқланди. Уларнинг деярли барчаси Россия енгил атлетикачиларидан иборат.

Россия спортчиларининг оммавий тарзда допинг истеъмол қилиши халқаро даражада аниқланганидан сўнг спорт оламида катта жанжал кўтарилган ва россиялик спортчиларнинг шу кунгача Олимпиадада қатнашиши масаласи савол остида қолаётган эди.

Рио де Жанейрода Олимпиада ўйинлари 5 августдан 21 августгача ўтказилади.

XS
SM
MD
LG