Линклар

Туркияда Гуланни қамоққа олиш учун ордер берилди


Мухолифатчи уламо Фатхулла Гулан.

Мухолифатчи уламо Фатхулла Гулан.

Туркияда АҚШда яшаётган мухолифатчи уламо Фатхулла Гуланни қамоққа олиш учун ордер берилди.

Истамбул суди “Июль ойида давлат тўнтариши уюштириш учун айнан у кўрсатма бергани” тасдиқлангани ҳақида билдирди.

1999 йилдан бери АҚШда яшаётган Гулан давлат тўнтариши уринишга алоқаси борлигини қатъий инкор этмоқда.

Анқара Вашингтондан Гуланни Туркияга топширишни талаб қилиб келаётир. Бироқ Вашингтон Гуланнинг айбдорлиги тўғрисида аниқ далиллар тақдим қилингандагина уламо Анқарага топширилиши мумкинлигини маълум қилган.

Пайшанба куни Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон Фатхулла Гуланга тегишли барча корхоналарни даромаддан маҳрум қилишини айтди. Унга кўра, Гуланга қарашли ташкилот ва корхоналар “террорчилар уяси”дир.

Туркияда давлат тўнтариши муваффақиятсиз якунланганидан сўнг 10 минг одам қамоққа олинган, 70 мингга яқин давлат хизматчиси, полициячи ва ҳарбий ишдан бўшатилган.

XS
SM
MD
LG