Линклар

logo-print

Покистондан Ўзбекистонга учаётган вертолёт аварияга учради


Ми-17 вертолёти.

Ми-17 вертолёти.

Покистон ҳукумати Ўзбекистонга учаётган Исломободга қарашли вертолёт носозликлар туфайли Афғонистонда Толибон назоратидаги ҳудудда 4 август куни аварияга учраганини тасдиқлади.

Расмийлар экипаж аъзолари, вертолёт бортидаги одамлар, жумладан, россиялик денгизчи ҳам жанггарилар томонидан қўлга олинган бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

Ми-17 вертолётида 7 одам бўлган ва улар техник хизмат кўрсатилиши учун Ўзбекистонга учаётган эди. Айрим хабарларда вертолёт Бухорога учгани, айрим хабарларда эса вертолёт Бухородан Россияга таъмир учун жўнатилиши керак бўлгани айтилмоқда.

Вертолёт Афғонистон-Покистон чегарасидаги Куррам деган ҳуддудга қулаб тушган. Расмийлар вертолётдаги барча одамлар тирик қолгани, аммо Толибон жанггарилари томонидан асирга олингани тўғрисида маълумотлар бор эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG