Линклар

logo-print

Обама Теҳронга 400 миллион долларни яширинча жўнатганини инкор қилди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Эронга берилган 400 миллион доллар Теҳрон томондан қамоқда сақланган америкаликларни озод этиш учун берилгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

“Биз гаровдагиларни сотиб олиш учун пул бермаймиз”, деди Обама Пентагонда Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга берган интервьюсида.

Обама ўз сўзида 400 миллион доллар Эронга яширинча жўнатилгани ҳақидаги гапларни ҳам рад этди. “Биз бу ҳақда январь ойида очиқ гапирганмиз, бу сир эмас эди”, деди АҚШ президенти.

Аввалроқ Wall Street Journal Обама маъмурияти январь ойида яширин равишда Теҳронга турли давлатлар валютасида миқдори 400 миллион долларга тенг бўлган пул юкланган самолётни жўнатгани ҳақида хабар берган эди.

Нашр экспертларига кўра, бу пул Эрон январь ойида қамоқдан бўшатган 4 америкалик учун тўлов бўлиши эҳтимол.

XS
SM
MD
LG