Линклар

МТС компаниясининг Ўзбекистондан чиқиб кетиши ҳақидаги хабарлар ортидан "Universal Mobile Systems" масъулияти чекланган жамияти -UMS ўз фаолияти давом этишини билдирилди.

UMS сайтига жойланган расмий эълонда компания 2029 йил охиригача фаолият кўрсатиш учун лицензияга эга эканлиги таъкидланган.

Эълонда компания барча хизмат ва сервизларини кўрсатиш, янги абонентларни улаш ва амалдаги мижозларга хизмат кўрсатишни давом эттираётгани ёзилган.

Кеча Россиянинг МТС телекоммуникация ширкати август ойи охирига қадар Ўзбекистондаги UMS таъсисчилари таркибидан чиқиб кетишини маълум қилди.

РИА Новости манбалари¸ МТС активларининг давлатга қарашли “Ўзбектелеком” таркибига кирган “Uzmobile” мобил алоқа оператори ихтиëрига ўтиши мумкинлигини билдирган.

2012 йил ëзида Ўзбекистондаги фаолияти ҳукумат қарори билан тўхтатилган Россиянинг МТС ширкати икки йиллик маҳкама тортишувлари ва музокаралар натижасида Тошкент билан эришилган келишув асосида 2014 йил декабридан UMS бренди остида қайта иш бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG