Линклар

МТС Ўзбекистондаги UMS мобил алоқа ширкатидаги улушини сотганини тасдиқлади


Россиянинг МТС ширкати ўзининг Ўзбекистонда ташкил этилган Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонасидаги 50,01 фоизлик улушини сотгани ҳақида маълум қилди.

Ширкат пресс-релизда қайд этилишича, акциялар назорат пакети ҳозирда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси ихтиёрига ўтган.

"Бизнесга оид бир қатор сабаблар ва шарт-шароитлар боис МТС UMS қўшма корхонасидаги ўз улушини сотиш қарорини қабул қилган", дейилади ширкат баёнотида.

Тахминларга кўра¸ МТС ҳам АҚШ ва Европа адлия тизимларидан шу каби “чегирма” олиш ва маҳкамага чап бериш учун ярашув битими тузиш шартларидан бири сифатида¸ Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG