Линклар

Украина шарқида айирмачилар етакчиси портлашда оғир яраланди


Украина шарқида ўзларини Луганск халқ республикаси деб эълон қилган айирмачи гуруҳ раҳбари Игорь Плотницкий оғир яраланган ва Луганск вилояти касалхонасига ётқизилган.

Бу ҳақда Украина парламентининг собиқ депутати Олек Царёв шанба куни Твиттерда маълум қилди.

Плотницкий 2014 йилнинг августидан буён тан олинмаган Луганск халқ республикасига раҳбарлик қилиб келади.

Хабарларга кўра, у автомобил портлаши оқибатида яраланган.

Украина Хавфсизлик хизмати бу хабарни тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG