Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:53

Москва бюджетига меҳнат муҳожирларидан пул тушуми ошган


Жорий йилнинг биринчи ярмида Россия пойтахти Москва шаҳри бюджетига меҳнат муҳожирларидан пул тушуми нефть ширкатларидан келадиган тушумдан икки баравар кўп бўлган.

Бу ҳақда Москва шаҳар ҳокимиятининг иқтисодий сиёсат департаменти бошлиғи Максим Решетников "Интефакс" агентлигига билдирган.

Жаноб Решетников сўнгги ярим йил ичида 200 мингга яқин меҳнат муҳожирига ҳар бири 4200 рубль турадиган патентлар берилгани, патент тизими квота тизимидан яхшироқ ишлашини таъкидлаган.

Мулозимга кўра, айни кунда Москвадаги қонуний муҳожирларнинг 43 фоизи ўзбекистонликлардир.

Пойтахтдаги қонуний муҳожирларнинг 30 фоизини тожикистонлик, 16 фоизини эса украиналиклар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG