Линклар

Рио 2016: Россиялик мухлислар яшаган уйни ўғрилар ўмариб кетишди


Рио-де-Жанейро Олимпиа ўйинлари очилиш маросими бўлаётган бир пайтда Россия терма жамоаси мухлислари уйи ўмариб кетилган, дея хабар берди мухлислар уйининг бошлиғи Олег Румянцев.

Унинг хабар беришича, мухлислар уйида қоровуллар алмашаётган пайтда техника жиҳозлари йўқолган.

Россиялик мухлисларга тегишли кийим кечакларга тегилмагани айтилади.

Ушбу ҳодиса ортидан Россия мухлислари яшаган уй атрофида назорат кучайтирилган ва назорат камералари ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG