Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:16

Ўзбекистон Сенати милиция тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади


Ўзбекистон Сенати биноси
Ўзбекистон Сенати биноси

Ўзбекистондаги интернет наршларига кўра, мамлакат сенати ўзининг навбатдаги мажлисида ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади.

5 август куни Ўзбекистон Олий мажлис Сенати Кенгаши "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқиш ҳақидаги қарорни қабул қилган.

Янги ҳужжат Ўзбкистон ички ишлар органларининг вазифа ва йўналишларини қонуний рамкага солишни назарда тутади.

2015 йил декабрида Конституция кунига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ички ишлар органлари фаолиятини қонуний чорчўбага солиш зарурлигини айтганди.

Сенат мажлисида, шунингдек, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун ҳамда "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ва "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунларнинг янги таҳрирлари ва бошқа қонунлар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Сенат йиғини 24-25 август кунлари Тошкентда чақирилади.

XS
SM
MD
LG