Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

Қирғизистонда қалбаки паспортдан фойдаланувчилар кўпайди


Қирғизистонда хорижий давлатларга чиқаётганда бошқа шахс ёки қалбаки паспортлардан фойдаланаётганлар сони кўпайди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 2014 йилдан буён 40 минга яқин одамга ноқонуний паспорт берилган.

Қирғизистон Чегара хизмати маълумотига кўра, бундай ватандошларнинг аксари Россия, Қозоғистон ва Туркияга кетаётган меҳнат муҳожирларидир.

Мутахасисларга кўра, бундай ноқонуний ҳаракатларга ватандошларнинг расмий ҳужжатларга масъулиятсизлик билан ёндашуви ва қалбаки паспортларнинг кўпайгани сабаб бўлмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати баёнотига кўра, қалбаки ёки бировнинг паспорти билан хорижга чиқишга ҳаракат қилган ватандошлар кўпайган.

Унда таъкидланишича, бундай ҳаракатларда айбдор деб топилган ватандошлар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тилга олинган идоранинг Чегара назорати бошқармаси раҳбари Мирлан Зарлиқбек ўғли сўзларига кўра, чегарадан ноқонуний паспортлар билан ўтмоқчи бўлганларнинг деярли барчаси муҳожирлар бўлаяпти:

Бошқа одамнинг паспортини олганлар ўзларига ўхшаш одамларни топишади, кўпчилик ўзларига ўхшаб кетадиган яқинлари ҳужжатларидан фойдаланади. Бундай одамларнинг аксарияти 20 ёшдан 40 ёшга бўлганлар. Қўлга олинганларнинг кўпи бу жиноий иш эканини билган пайти ҳайрон қолади. Жарима тўлаб, қутилиб кетамиз, деб ўйлашади. Чегарадан шундай ноқонуний ўтмоқчи бўлганлар қўлга олинганда МХХ, ИИМга ўтказиб берамиз,” дейди Мирлан Зарлиқбек ўғли.

Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилда чегарадан ноқонуний ўтиш уриниши 140 марта рўйхатга олинган бўлса, 2016 йилнинг илк ярмида бундай ҳолатлар 160 мартадан кўпроқ қайд этилган.

Бироқ, чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича неча киши жавобгарликка тортилгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Ҳуқуқ тартибот органлари бундай фактлар таҳлил қилиниб, ҳисоблаб чиқилиши узоқ вақт олишини айтади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот котиби Раҳат Сулайманов қалбаки паспорт билан чегарадан ўтмоқчи бўлганлар билан бирга қалбаки ҳужжат тайёрлашга алоқадор барча шахслар жазоланишини айтди.

Бу ишлар бўйича маълумотлар МХДҚга келиб тушганидан кейин бизнинг тергов бошқармамиз томонидан ўрганилади. Кейин тегишли хулосалар чиқарилиб, иш судга ўтказилади,” деди Раҳат Сулайманов.

Москвадаги “Акси” жамияти раҳбари Бактияр Ўмурзаковқалбаки ёки бировларнинг паспортлари нафақат Қирғизистонда, балки Россияда ҳам сотилишини маълум қилди.

Бундан 4-5 йил аввал ВДНХда велосипедлар ижарага берилар эди. Ўша ерга борганимизда “қирғизлар, сизларга паспорт керак эмасми?” деб бизнинг ID карталаримиздан кўпини кўрсатишди. У ерга велосипед ижарага олиб ҳайдаб кетиб, қайтиб келмаганлар кўп бўлган экан. Яқинда эса,бир қиз ишга ўрнашишга рухсат берувчи ҳужжатлар бўйича ёрдам сўраб келди. УнингID картасининг қалбаки нусхаси бор экан. Буни қаердан, қандай қилиб тайёрлатганинини сўрасам, Бишкекда ЦУМнинг ертўласида тайёрлатганини айтти. ИИМнинг Москвадаги вакили Аскат Алиев билан боғланганимда уларнинг кабинетида бундай паспортлар кўп экан. Бу ерда паспортни саккиз минг рублга ясаб беришар экан,” дейдиБактияр Ўмурзаков .

Ўмурзаков қалбаки паспортларнинг кўпайишига фақатгина фуқароларни айиблаш нотўғри эканини айтади.

Ҳозир паспортни хоҳлаган олиб, хоҳлаган одам сотадиган бўлиб қолди. Халқ ҳужжатга беъэтибор бўлиб қолди. Ватандошлар шунга кўниб қолган. Кейин бунга фақат оддий фуқароларни айбдор қилаяпмиз. Аслида эса энг аввало ноқонуний паспорт тайёрлаб берганларни, шунга йўл қўйганларни жазога тортишимиз керак,” дейди Бактияр Ўмурзаков .

Қирғизистонда хориж давлат фуқароларининг учинчи давлатларда сохта қирғиз паспортлари билан қўлга олинишига боғлиқ жанжаллар2013 йилдан бери кузатилади.

Май ойи ўрталарида Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортида Саудия Арабистонига учишга ҳозирланаётган 98 нафар хитойлик уйғур қалбаки қирғиз паспортлари билан қўлга олинганди.

Уйғурлар самолётга чиқаётган пайтда қўлга олинган. Уйғурлар билан бирга уларга қалбаки паспортларни сотган тўрт одам ҳам қўлга олингани хабар қилинди.

Уйғурлар ҳар бир қалбаки паспорт учун 2500 евро ва билетлар учун 300 евродан пул тўлаган”, деб хабар берди Нurriyet нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таянган ҳолда.

Қирғизистон паспортларига нафақат уйғурлар, балки минтақанинг бошқа мамлакатлари ватандошлари орасида ҳам “талаб катта”лиги кузатилади.

Россияда ишга ўрнашмоқчи бўлган ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам Қирғизистон паспортини олаётгани ҳақида бир неча йиллардан бери кўплаб нашрлар хабар бериб келмоқда.

XS
SM
MD
LG