Линклар

Эрон ядро соҳасидаги олимнинг қатл этилганини эълон қилди


Амирий 2011 йил июлида ватанига қайтган эди

Амирий 2011 йил июлида ватанига қайтган эди

Эрон 7 август куни Қўшма Штатларга махфий маълумотни бергани учун ядро соҳасидаги олимни осганини эълон қилди.

"Мезон Онлайн" ахборот сайти адлия вазирлиги сўзчисига таяниб ядрофизик олим Шаҳром Амирий "душманга ўта махфий маълумотларни бергани учун осилди," дея хабар тарқатди.

Амирий 2009 йилда Саудия Арабистонида ғойиб бўлган ва, номаълум сабабларга кўра, Қўшма Штатлардан қайтганидан кейин Эронда ҳибсга олинганди.

Қатор видео ёзувларда у аввалига Қўшма Штатлар ва Саудия жосуслари томонидан ҳибсга олингани, кейин эса Қўшма Штатларда эркин юргани ва сўнгра ватанига қайтишни истаганини айтган.

Олим тақдиридан хавотирда бўлган оила аъзоларидан бир у билан учраша олмаётганликларини айтган эди.

Оила аъзолари, шунингдек, у ватанига оиласига бўлган босимлар туфайли қайтиб келганига ишора қилгандилар.

XS
SM
MD
LG