Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:33

Белгияда яна бир шахс қўлида чопқи билан ушланди


7 августда Бельгиянинг Льеж шаҳри маразида бир киши қўлида чопқи билан ушланди.

Полиция ҳодиса юз берган ҳудуддаги маъмурий биноларни эвакуация қилиб, атрофни ўз назоратига олди, дея хабар беради Британиянинг Independent газетаси.

Хабарга кўра, ушланган шахс келиб чиқиши туркиялик бўлган 20 яшар йигитдир.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни қўлига чопқи олишга ундаган мотивларни ўрганмоқда.

Шанба куни Бельгиянинг Шарлеруа шаҳрида чопқи билан қуролланган эркак киши икки полициячи аёлни яралаган эди.

Ҳужумчини полиция отиб ташлаган.

Якшанба куни Бельгия бош вазири Шарл Мишел миллий хавфсизлик кенгаши йиғинида мазкур ҳужумни террорчилик амалига тенглаштирилган.

Бельгия ҳукумати раҳбари ҳужумчининг экстремист гуруҳларга алоқаси бўлиб бўлмаганига ойдинлик киритмаган.

Шу йилнинг март ойида Брюссел аэропортига қилинган бомба ҳужумида 32 одам ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG