Линклар

Россиялик паралимпиячилар Риодаги ўйинлардан четлатилди


Россиялик югурувчи Евгений Швецов 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Паралимпиада чоғида (иллюстратив сурат).

Россиялик югурувчи Евгений Швецов 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Паралимпиада чоғида (иллюстратив сурат).

Халқаро паралимпия қўмитаси допинг жанжали билан боғлиқ равишда Россиянинг бутун терма жамоасини Бразилиядаги ўйинларда иштирок этишдан четлатди. Қўмита баёнотида Россия атлетлар томонидан тақиқланган препаратлар қўллаш бўйича давлат дастурини амалга оширгани, бу эса допинг қўлламайдиган спортчиларга нисбатан “мисли кўрилмаган ҳужум” бўлганини қайд этилади.

Шу тариқа россиялик қарийб 270 спортчи Риодаги мусобақаларда қатнашолмайдиган бўлди. Паралимпиада кейинги ой бошланиши керак.

Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Филип Крейвен россиялик спортчилар заҳаланган тизимнинг бир қисмига айланиб қолганини айтиб, допингдан фойдаланмаган спортчилар бўйича таассуф билдирди.

Россия расмийлари бу хабарни дарғазаблик билан кутиб олди. Халқаро тафтишчилар хулосасига кўра, допинг дастурига дахли бўлган спорт вазири Виталий Мутко ТАСС агентлигига берган интевьюсида қўмита қарорини “соғлом ақлга зид”, дея баҳолади.

XS
SM
MD
LG