Линклар

logo-print

Рио 2016: Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада иккинчи медални қўлга киритди


Риодаги Олимпиадада илк медални қўлга киритган Диёрбек Ўрозбоев (ўнгда).

Риодаги Олимпиадада илк медални қўлга киритган Диёрбек Ўрозбоев (ўнгда).

Дзюдочи Ришод Собиров Риодаги Олимпиадада 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Икки карра жаҳон чемпиони бўлган Собиров бу мукофотга словениялик Адриан Гомбочни мағлуб қилганидан кейин сазовор бўлди.

Аввал хабар қилганимиздек, Олимпиаданинг биринчи кунида яна бир дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев ўзбекистонлик спортчилар орасида илк медалга соҳиб бўлганди. 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида грузиялик рақиби Амиран Папинашвилини енгган Ўрозбоев ҳам бронза медалига сазовор бўлганди.

XS
SM
MD
LG