Линклар

logo-print

Июль ойида Тошкент иккиламчи бозорида квартиралар нархи июнь ойига нисбатан 2 фоизга арзонлади. Бу ҳақда Газете.uz нашри CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ташкилоти маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ўтган ой Ўзбекистон пойтахтидаги квартираларнинг бир квадрат метри ўртача 588 доллардан сотилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 599 долларга тенг эди.

Ҳисоботга мувофиқ, июль ойида Тошкентда бетон уйлар нархи 1 фоизга (1 кв.м. 556 доллардан), ғиштин уйлар нархи эса 3 фоизга (1 кв.м. 635 доллардан) арзонлаган.

Нарх арзонлаши пойтахтнинг 11 туманидан 9 тасида кузатилган, Шайхантоҳур ва Яккасарой туманларида эса, аксинча, нарх бироз кўтарилган.

Маълумотларга кўра, Тошкентда квартиралар нархи мартдан бери ҳар ой 1 ва 2 фоизга арзонламоқда.

XS
SM
MD
LG