Линклар

Эрдўғон туркияликларни "Гулан тармоғи"ни парчалашга чақирди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмина хоним билан "Демократия ва шаҳидлар митинги"да, Истанбул, 2016 йил 7 августи.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмина хоним билан "Демократия ва шаҳидлар митинги"да, Истанбул, 2016 йил 7 августи.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришига уринишда яна бир бор АҚШда яшовчи диний пешво Фатҳуллоҳ Гуланни айблади. Якшанба куни Истанбулда кўп минг кишилик митингда сўзга чиққан Эрдўғон “Гулан тузган тармоқ”ни парчалашга чақирди ва агар парламент қўллайдиган бўлса, мамлакатда ўлим жазосини қайта тиклашга ваъда берди.

Истанбулдаги митингда байроқ тутган намойишчилар, телерепортажларга қаралса, Туркия президентининг ҳиссиётли нутқини осойишталик билан эшитганлар.

“Демократия ва шаҳидлар митинги” деб номланган анжуман июль ойидаги давлат тўнтариши уринишини қоралаш мақсадида ўтказилди.

15 июль оқшомида Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши чоғида 270 дан зиёд одам нобуд бўлган. Муваффақиятсиз бу ҳаракатдан кейин ўтган бир неча кун ичида 18 минг чоғли одам қўлга олинган, ўн минглаб давлат хизматчиси ишдан бўшатилган. Туркия қуролли кучларида ҳам тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG