Линклар

Покистон касалхонасидаги портлашда ўлганлар сони олтмишдан ошди


Кветта шаҳридаги касалхона ҳудудида портлаш содир бўлган жой, Покистон, 2016 йил 8 августи.

Кветта шаҳридаги касалхона ҳудудида портлаш содир бўлган жой, Покистон, 2016 йил 8 августи.

Покистоннинг Кветта шаҳри касалхонасига кириш дарвозаси олдида содир этилган худкуш ҳужум оқибатида ўлганлар сони¸ расмийларга кўра¸ 63 га етди.

Полиция маълумотига кўра, портлаш чоғида юздан ошиқ одам тан жароҳати олган. Портлашдан аввалроқ касалхонага қуролли ҳужумда ўлдирилган таниқли адвокат Билол Қосий жасади келтирилганди. Вилоят ички ишлар вазири Сарфроз Бугти ҳужумни террор хуружи, деб атади.

Касалхонага ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ. Белужистон вилоят расмийси ҳодиса юзасидан тергов ишлари борилаётганини маълум қилди. Бугун эрталаб судга кетиш йўлида отиб ўлдирилган адвокат Билол Қосий ўлими ортида ким тургани ҳам ҳали маълум эмас.

Полиция ҳужумда ўлганлар орасида ҳамкасбининг жасади олиб келинган касалхона олдига йиғилган адвокатлар ҳам бўлганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG