Линклар

logo-print

Қозоқ дипломати ноқонуний миграция схемаси тузганликда айбдор деб топилди


Қозоғистон Республикасининг Ҳиндистондаги собиқ консули Рашид Раҳимбеков Олмаота шаҳар суди томонидан ноқонуний миграция схемаси тузганликда айбдор деб топилди.

Бугунги маҳкама 66 яшар Раҳимбековни бир ярим йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди¸ айни пайтда собиқ консулга амнистия қўлланилиб¸ ҳукм шартли жазога алмаштирилди.

Суд ҳукмида айтилишича¸ Раҳимбеков Қозоғистоннинг Ҳиндистондаги консули бўлиб ишлаган 2010-2013 йилларда хориж фуқароларига ноқонуний бизнес визаси берганликда айбдор деб топилган.

Маҳкама Раҳимбековни етказилган зарарни қоплаш учун давлат хазинасига 26 миллион тенге ($73,500) миқдорида жарима тўлашга ҳам ҳукм қилди.

Ўзига қўйилган айбларни бошданоқ инкор қилиб келаëтган Раҳимбеков¸ Олмаота маҳкамаси ҳукми устидан юқори инстанция судига шикоят қилажагини билдирди.

XS
SM
MD
LG