Линклар

Мурманскда ишлаётган ўзбек муҳожирлари жаримага тортилди


Меҳнат муҳожирлари.

Меҳнат муҳожирлари.

Россиянинг Мурманск шаҳри полицияси миграция қонунларини бузган ҳолда темир йўл вокзалини таъмирлаш ишларида қатнашаётган ўзбекистонлик, тожикистонлдик ва молдовалик 11 муҳожирни жаримага тортди.

Хабарда айтилишича, муҳожирларнинг 4 нафари Ўзбекистон, беш нафари Тожикистон ва икки нафари Молдова ватандоши бўлган.

Улар Санкт-Петербургда меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентга эга бўлган. Полиция мазкур патент билан муҳожирлар Мурманскда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтмоқда.

Полициячилар ҳар бир меҳнат муҳожирига 2 минг рублдан жарима солган.

XS
SM
MD
LG