Линклар

logo-print

Жиззахда душанба куни кечга яқин зилзила бўлди


Зилзилани кузатиб борувчи ускуна.

Зилзилани кузатиб борувчи ускуна.

Душанба куни маҳаллий вақт билан 16дан 50 дақиқа ўтганида Жиззах вилоятида зилзила бўлгани кузатилди.

Ўзбекистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, зилзила кучи Рихтер шакласи бўйича 4,2 баллга тенг бўлган.

“Тошкент” сейсмостанциясининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Жиззахдан 22 километр, Тошкентдан 207 километр узоқликда бўлган.

Жиззах шаҳрида зилзила кучи 3 балл даражасида сезилган. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида сейсмик фаоллик кузатилмади.

XS
SM
MD
LG