Линклар

logo-print

GM Uzbekistan Асака заводи профилактика учун вақтинча ёпилади


GM Uzbekistan ширкати биноси.

GM Uzbekistan ширкати биноси.

GM Uzbekistan Асакадаги заводи профилактик тадбирлар учун вақтинча ёпилишини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, Асака заводида ишлаб чиқариш ускуналарини профилактика қилиш ва таъмирлаш 8 августдан бошланди. GM Uzbekistan матбуот хизмати Асака заводидаги профилактик ишлар неча кун давом этиши ҳақида маълумот бермаган.

Ўтган йилнинг сентябрида GM Uzbekistanнинг Асакадаги заводи қарийб бир ойга беркитилгани ва ишчилари ҳам 1 августдан бошлаб, “ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига” чиқарилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Ўшанда ширкат ходимларидан бири завод ишчиларининг "мажбурий таътилга" чиқарилишини автомобиллар савдосининг кескин қисқаргани билан боғлаган эди.

GM-Uzbekistan ширкати эълон қилган расмий рақамларга кўра¸ ширкатнинг 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаги соф даромади 4 триллион 394 миллиард сўмни ташкил этган. Бу эса¸ ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 34 фоизга камдир.

XS
SM
MD
LG