Линклар

Сербияда лесбиянка вазирликка тайинланиши кутилмоқда


Сербия бош вазири Александр Вучич.

Сербия бош вазири Александр Вучич.

Сербия бош вазири Александр Вучич душанба куни янги ҳукумат таркибида лесбиянка эканини очиқ айтиб келган Ана Брнабич Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув вазири лавозимини эгаллашни маълум қилди.

Консерватив кайфиятлар кучли бўлган Сербияда биринчи марта гомосексуал шахс вазирликка тайинланмоқда.

Вучич Ана Брнабичнинг “шахсий танлови уни қизиқтирмаслигини, уни иш фаолиятида қизиқтириши”ни айтиб, Ана Брнабич Серб ҳукуматида исталган шахс эканини билдирди.

Вучич ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилишини намойиш этиш мақсадида мамлакатда гейлар ҳуқуқи кафолатланишига ҳаракат қилмоқда. 7 миллионлик Сербия аҳолисининг 80 фоизини православ насронийлар ташкил этади.

2010 йилда Сербияда ўтказилган гей парадда миллатчилар томонидан уюштирилган тартибсизликларда 150 одам жароҳатланган эди. Шундан сўнг Сербияда уч йил мобайнида гей парадлар тақиқлаб қўйилди.

XS
SM
MD
LG