Линклар

Майкл Фелпс 19 марта Олимпиада чемпиони бўлган ягона спортчига айланди.


19 марта Олимпиада чемпиони Майкл Фелпс.

19 марта Олимпиада чемпиони Майкл Фелпс.

АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс жаҳон тарихида 19 марта Олимпиада чемпиони бўлган ягона спортчига айланди.

8 август куни юз метрга эркин сузиш бўйича жамоавий мусобақада АҚШ терма жамоаси таркибида бўлган Майкл Фелпс, Калеб Дрессел, Райан Хелд ва Нат Адриан юз метр масофани 3 дақиқа 09.92 сонияда босиб ўтиб, чемпионликни қўлга киритди.

Майкл Фелпс бу билан ўзи аввал ўрнатган юз метрга сузиш бўйча жаҳон рекордини янгилади.

Жами Майкл Фелпс Олимпиадаларда 23 медални қўлга киритган.

Юз метрга эркин сузиш бўйича мусобақада Франция жамоаси иккинчи, Австралия жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

XS
SM
MD
LG