Линклар

Косоводаги ҳарбий жиноятлар бўйича махсус суд келиб чиқиши албан бўлган собиқ партизанни 1999 йилда Болқон уруши якунланганидан сўнг Албания ва Косово ватандошларига нисбатан ҳарбий жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди. Расмий баёнотда айтилишича Жамшид Красничи 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Европа Кенгашининг 2010 йилда эълон қилинган ҳисоботида урушдан сўнг тарқатиб юборилган Косовони озод қилиш армияси юзлаб серб, рома ва серблар билан алоқа қилганликда гумонланган албанлар ўлимига алоқадор экани таъкидланган эди.

Мазкур ҳужжатда жиноятлар 1999 йилнинг ёзида НАТОнинг 78 кунлик бамбардимонидан сўнг серб армияси Косоводан чекинган пайтда бу жиноятлар содир этилгани айтилган.

Ҳарбий жиноятлар бўйича Косово махсус суди таркиби хорижлик судьялардан иборат.

XS
SM
MD
LG