Линклар

Qualcomm чипларидаги ноқислик 900 миллионта смартфонга хавф солмоқда


Qualcomm ширкатининг Android қурилмалари учун ишлаб чиқарган чипларида хакерларга почта, мессенжерлар ва банк дастурларига кириш имконини бериши мумкин заифлик аниқланди.

Исроилдаги Checkpoint ширкати ҳисоботига кўра, бундай заифлик сабаб Android’да ишлайдиган 900 миллионта қурилма хакерлар ҳужумига учраши мумкин.

Qualcomm чипидаги заифлик хакерларга Samsung Galaxy S7 ёки S7 Edge, BlackBerry Priv, Google Nexus 5Х6 ёки 6P, HTC One M9 ёки HTC 10, LG G4, G5, Sony Xperia Z Ultra ва бошқа смартфонлардаги WhatsApp ва электрон почтадаги ёзишмаларни ўқиш, шунингдек, банк дастурлари паролларини билиб олиш имконини бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирча хакерлар заифликдан фойдаланишга улгурган-улгурмагани маълум эмас.

Ширкат айни пайтда муаммони бартараф этувчи дастурларни ишлаб чиққанини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG