Линклар

Рио 2016: Ўзбекистонлик 4 спортчи бугун мусобоқаларда қатнашади


Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида бугун 4 ўзбекистонлик спортчи дзюдо, бокс, академик эшкак эшиш, оғир атлетика мусобоқаларида қатнашади.

Ўзбекистонлик дзюдочи Шохзодбек Собиров Тошкент вақти билан 18.00да гиламга чиқади.

Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев бугун Тошкент вақти билан 19.30да британиялик рақиби Жозеф кординга қарши рингга тушади.

Шахбоз Холмурзаев (Тошкент вақти билан 16:30-16:50да) академик эшкак эшиш мусобоқаларида қатнашади.

Ўзбекистонлик яна бир спортчи Достон Ёқубов Тошкент вақти билан 18.15да бошланадиган оғир атлетика беллашувларида иштирок этади.

Ўзбекистон Рио Ёзги Олимпидасида 70 нафар спортчиси билан иштирок этмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрида иккита бронза медали бор.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Риода олтин медал олган ўз мамлакати спортчисига 200 минг АҚШ долларилик, кумуш медали совриндорига 100 минг АҚШ долларилик, бронза медали олган спортчига эса 75 минг АҚШ долларилик пул мукофоти ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG