Линклар

Россия президенти Владимир Путин Санкт Петербург шаҳрида Туркия президенти Ражап Таййип Эрдўғон билан учрашди.

Учрашув аввалида Путин туркиялик ҳамкасбининг Россияга ташрифини икки мамлакат ўртасидаги мулоқотнинг қайта ўрнатилаётгани белгиси ўлароқ баҳолади.

Айни пайтда президент Эрдўғон Санкт Петербургдаги учрашув икки давлат муносабатларида янги саҳифа очишини таъкидлади.

Бу Анқара ва Москва раҳбарларининг ўтган йил рус ҳарбий учоғининг турк ҳарбийлари тарафидан уриб туширганидан буёнги илк учрашувидир.

Суриядаги ҳарбий ҳаво ҳужумларида қатнашаётган Россиянинг Су-24 ҳарбий учоғининг уриб туширилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганди.

XS
SM
MD
LG