Линклар

Ўзбекистон ва Хитой иштирокида ташкил этилган “Титан цемент” қўшма корхонаси Қорақалпоғистонда йирик цемент заводини ишга туширди. Бу ҳақда сешанба куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот учун тарқатган маълумотномада билдирилди.

Маълумотномада цемент заводи айнан қайси шаҳарда барпо этилгани ҳақида аниқ айтилган эмас. Ўзбекистон элчихонасига кўра, янги қурилган цемент заводи йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқаради. Лойиҳани амалга ошириш учун 25 миллион доллар сармоя киритилган.

Ўзбекистон элчихонаси тарқатган маълумотда, мазкур заводда халқаро стандартларга жавоб берувчи цемент ишлаб чиқарилиши ортидан маҳсулот Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилиниши айтилади.

Ўзбекистонда бугунги кунда 8та цемент заводи ишламоқда. Уларда йилига 8 миллион 600 минг тонна цемент ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG