Линклар

logo-print

Нагасакида атом бомбаси қурбонлари хотирланди


Нагасаки. 9 август, 2016 йил. Атом бомбаси қурбонларини хотирлаш.

Нагасаки. 9 август, 2016 йил. Атом бомбаси қурбонларини хотирлаш.

Япониянинг Нагасаки шаҳрида бундан 71 йил аввал ташланган атом бомбаси оқибатида ҳалок бўлганлар хотирланди.

Тинчлик паркида атом бомбаси қурбонлари маҳаллий вақт билан соат 11дан 02 дақиқа ўтганда сукут сақлаш билан ёд этилди.

1945 йилнинг 9 августида айнан мана шу соатда Нагасакига АҚШ томонидан атом бомбаси ташланган эди. Бунинг оқибатида шаҳарда яшовчи 70 минг одам ҳалок бўлган. Ўтган ҳафтада мана шундай хотира маросими Хиросима шаҳрида ҳам ўтказилган эди.

1945 йилнинг августида АҚШ самолётлари Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлагани оқибатида юз минглаб одамлар ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG