Линклар

АҚШда биринчи марта Зика вирусидан ўлиш ҳолати аниқланди


Зика вирусини ташувчи чивин.

Зика вирусини ташувчи чивин.

АҚШнинг Техас штатида 9 август куни биринчи марта Зика вирусидан ўлим ҳолати аниқланди.

Хабарда айтилишича, Зика вируси аломатларидан бири бўлган микроцефалия билан туғилган чақалоқ вафот этди. Чақалоқ ҳали туғилмай туриб онаси Лотин Америкасига саёҳат қилганда вирусга чалингани маълум бўлди.

Зика вируси одамларда бош оғриғи, бўғинлар оғриғи, чарчоқ каби симптомларни пайдо қилади. Вируснинг энг оғир шакли мия микроцефалияси бўлиб, у асосан янги туғилган чақалоқларда кузатилади.

Лотин Америкасида мавжуд бўлган мазкур вируснинг халқаро миқёсда тарқалишини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиётдаги фавқулодда ҳолат сифатида эълон қилган.

Бугунги кунда АҚШда Зика вирусига бир ярим мингга яқин одам чалингани аниқланган. Россияда олти одамга вирус юққан. Вирусга чалинганларнинг барчаси Доминикан Республикаси ёки Кариб оролларида дам олиб қайтганлардир.

XS
SM
MD
LG