Линклар

logo-print

Россия ва Туркия муносабатларни қайта тиклашга келишиб олди


Эрдўғон ва Путин.

Эрдўғон ва Путин.

Россия ва Туркия президентлари 9 август куни Санкт-Петербургда ўтган учрашувдан сўнг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни муносабатлар бузилгунига қадар бўлган даражага олиб чиқиш асосий вазифа экани тўғрисида баёнот берди.

Президент Владимир Путин Россия Туркияга нисбатан жорий этилган санкцияларни босқичма-босқич қисқартириб боришини таъкидлади. “Олдинда бизни савдо-иқтисодий ҳамкорликни жонлантириш каби оғир вазифа кутиб турибди”, деди Путин.

Бунга жавобан президент Режаб Тоййиб Эрдўғон икки давлат аввалги муносабатларни тиклашга муваффақ бўлишига ва ҳамкорлик аввалгисидан ҳам яхшироқ бўлишига ишонишини айтди.

Бу Анқара ва Москва раҳбарларининг ўтган йил рус ҳарбий учоғининг турк ҳарбийлари тарафидан уриб туширганидан буёнги илк учрашувидир.

Суриядаги ҳарбий ҳаво ҳужумларида қатнашаётган Россиянинг Су-24 ҳарбий учоғининг уриб туширилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганди.

XS
SM
MD
LG