Линклар

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сешанба куни қилган ва унинг рақиблари куч ишлатишга чақириқ сифатида баҳолаган баёноти юзасидан изоҳ беришга мажбур бўлди.

Шимолий Каролина штатида сайловчилар олдида қилган чиқиши чоғида Трамп Ҳиллари Клинтон америкаликларнинг қурол олиб юришига рухсат берувчи АҚШ Конституциясига киритилган Иккинчи ўзгартишни бекор қилмоқчи эканлиги, Клинтон АҚШ президенти этиб сайланса, Олий суд аъзоларини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлиши ва ниятига етиши мумкинлиги айтар экан, айнан мана бундай деди:

“Бундай ҳолатда, Иккинчи ўзгартиш тарафдорлари, балки бир нарса қилар... лекин бу даҳшатли кун бўлади”, деди сешанба куни Трамп.

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўлловчи Priorities USA ташкилоти Дональд Трамп ўз тарафдорларига Ҳиллари Клинтонни отиб ташлашни таклиф қилди, деб баёнот берди.

Трампнинг сайловолди штаби эса, “ноҳалол матбуотни” Трампнинг сўзларини нотўғри талқин қилишда айблади. Трампнинг ўзи эса, Fox телекомпаниясига берган интервьюсида Иккинчи ўзгартиш тарафдорлари ҳаракатлари ҳақида гапирар экан, сайловчиларни назарда тутганини айтди.

Ҳиллари Клинтон сайловолди чиқишларида қурол савдоси устидан назоратни кучайтириш лозимлиги тўғрисида бир неча бор баёнот қилган.

XS
SM
MD
LG