Линклар

1967 йили Қуёшда юз берган бўрон туфайли радиолокацион ускунлалар ишдан чиқиши оқибатида Учинчи жаҳон уруши бошланиб кетиш хавфи пайдо бўлгани ва бу хавф қандай бартараф этилгани тўғрисида америкалик олимлар ҳамда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг истеъфодаги зобитлари кўрсатмалари келтирилган ҳисобот Space Weather журналида эълон қилинди. Америка геофизика уюшмаси ҳисоботнинг мухтасар мазмунини келтирди.

Ҳисоботда тилга олинган воқеалар 1967 йилнинг 23 майида юз берган бўлиб, ўша куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг Шимолий қутб айланаси ортидаги радарларининг радиоалоқа тизими ишдан чиққан. Авария ортида Совет Иттифоқи турибди, деган фикрга борган Америка ҳарбийлари СССРга қарата бир неча самолётни учиришга тайёрларлик кўрган.

Бироқ ҳарбийлар метеорологлардан ўз вақтида Қуёшда ўта кучли портлаш бўлгани тўғрисида маълумот олгани ва бу ҳодиса радиолокация ускуналарини ишдан чиқариши мумкинлигини тушунганидан сўнг режалаштирилган парвозлар бекор қилинади. Ҳисобот муаллифлари парвозларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор туфайли Ядро урушига айланиб кетиши мумкин бўлган қуролли тўқнашувнинг олди олиб қолинганини эътироф этган.

Нью-Мексико и Колорадодаги обсерваторияларда 1967 йилнинг 18 майида Қуёшда кичик доғлар пайдо бўлгани қайд этилган. 23 майга келиб эса, Қуёшнинг фаоллиги кескин ортиб кетган. Ердаги геомагнит бўрон 40 соатга чўзилган. Ва бу ҳолат Аляска, Гренландия ва Буюк Британиядаги учта радиолокация ускунасини ишдан чиқарган.

XS
SM
MD
LG