Линклар

Россия Ҳалаб атрофида ҳар куни уч соатлик оташкесим жорий этилишини эълон қилди


Шу кунги Ҳалаб, Сурия, 2016 йил 5 августи.

Шу кунги Ҳалаб, Сурия, 2016 йил 5 августи.

Россия расмийларига кўра, Суриянинг Ҳалаб шаҳрига инсонпарварлик юклари олиб ўтилишига имкон яратиш учун шаҳарни ўраб олган қўшинлар ҳар куни уч соатга жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туради.

Россия Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли мулозими Сергей Рудской 11 августдан “барча ҳарбий амалиётлар”, шу жумладан, ҳаво зарбалари ва тўпдан ўққа тутиш эрталабки соат 10 дан 13 гача тўхтатилишини маълум қилди.

БМТ инсонпарварлик миссияси раҳбари Стивен О'Брайенга кўра, гуманитар ёрдамни учоқлардан тушириш, уларни Ҳалабга элтиб бериш ва эвакуацияни амалга ошириш учун жанговар ҳаракатлар камида 48 соатга тўхташи лозим. АҚШ Давлат департаменти баёнотида: “Биз ҳаёт учун зарур бўлган юкларни муваффақият билан етказишга имкон берувчи ҳар қандай танаффусни олқишлаймиз, бироқ унга тўқнашув иштирокчиларининг ҳаммаси риоя қилиши лозим”, дейилади.

Аввалроқ БМТ электр узатиш ва сув таъминоти тизимини тиклаш учун Ҳалабда жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирганди. Ташкилот маълумотларига кўра, шу кунда шаҳар атрофида 2 миллион чоғли одам ёрдамга муҳтож.

Рудскойнинг билдиришича, Ҳалабнинг жанубий-ғарбий қисмига жангарилар, тўплар, танклар ва бошқа зирҳли машиналар келишда давом этмоқда, жангчилар сони эса етти мингга етади.

XS
SM
MD
LG