Линклар

АҚШ генерали: Икки йил ичида 45 минг нафар ИД жангариси ўлдирилди


ИД жангарилари (иллюстратив сурат).

ИД жангарилари (иллюстратив сурат).

“Исломий давлат” террор гуруҳига қарши амалга оширилган жанговар ҳаракатлар натижасида ўтган икки йил ичида Ироқ ва Сурияда 45 минг чоғли исломий жангари ўлдирилган. Бу ҳақда 10 август куни АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ИДга қарши амалиётлари қўмондони генерал-лейтенант Шон Макфарланд билдирди, дея хабар қилади dpa агентлиги.

Бу рақам тахминий эканини айтган Макфарландга кўра, жабҳада жангарилар сони борган сари озаймоқда, ИДга хориждан келиб қўшилаётганлар миқдори ҳам тобора камайиб бораяпти.

Аввалроқ Франция ва АҚШ ИДнинг Ироқдаги таянч нуқталаридан бири бўлган Мўсул шаҳрига биргаликда зарба беришга чоғланаётгани хабар қилинганди. 2016 йил апрелида АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги Мўсул ва Суриядаги Раққа шаҳарларини ИДдан озод қилиш ниятини билдирганди. Мўсул исломий жангарилар томонидан 2014 йил июнида эгалаб олинган, ИДнинг пойтахти деб айтиладиган Раққани эса жиҳодчилар 2013 йил августида ишғол қилганлар.

АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалицияси минтақада ИД жангариларига қарши 2014 йил августидан буён ҳаво амалиётларини ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG