Линклар

Террор хуружлари ортидан Германия хавфсизлик чораларини кескинлаштиради


Бугун Германия Ички ишлар вазири мамлакатда жорий этиладиган янги хавфсизлик чораларини эълон қилади.

Янги чоралар “Исломий давлат” ўз зиммасига олганўтган ойги террор хуружлари муносабати билан туғилган жамоатчилик хавотирини тарқатишга қаратилган.

DPA агентлигининг хабар қилишича¸ террорчиликка қарши кураш дастурида мусулмон аëлларининг юзини бекитувчи ниқоб тақиб юришини тақиқлаш ва разведка ходимларининг 14 ëшдан катта бўлган болаларни текширишига рухсат бериш каби чора-тадбирлар бор.

Янги режага кўра¸ жамоат жойларида видеоназорат кучайтирилади¸ полиция сафига янги 15 минг одам ишга олинади ва экстремизмда гумонланганларнинг қурол-яроғ сотиб олиши тақиқланади.

XS
SM
MD
LG