Линклар

Террор ҳужумида яраланган яна бир қозоқ полициячиси касалхонада вафот этди


Олмаота шаҳар полициясига кўра¸ ўтган ой полиция департаментига уюштирилган қуролли ҳужумда яраланган яна бир зобит 11 август куни шаҳар касалхонасида жон берган. Шу билан президент Назарбоев “террор хуружи” деб атаган ҳужум оқибатида ўлганлар сони 9 тага етди.

1 август куни ҳужумда жароҳатланган икки полиция зобити - Серик Абилдаев ва Мейрамбек Раҳматуллаевлар касалхонада вафот этган эди.

18 июль куни 26 яшар олмаоталик Руслан Кулекбаев шаҳар полиция департаменти ва Миллий хавфсизлик комитети биносига ўт очди.

Ҳужум пайтида олти одам¸ жумладан¸ истеъфодаги полиция офицери¸ чегара хизмати зобити ва тўрт полициячи ўлдирилди.

Терговчиларга кўра¸ ҳужумни Кулекбаевнинг якка ўзи уюштирган ва бунга бир неча бор қамалган собиқ маҳкумнинг полицияга нисбатан нафрати асос бўлган.

Ҳужум пайтида қўлга олинган Кулекбаев ҳозирда маҳкама ҳукмини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG