Линклар

logo-print

Путин-Эрдўғон дўстлиги чинни ликопчаларда абадийлаштирилди


Ликопчалардаги ҳукмдорлар.

Ликопчалардаги ҳукмдорлар.

Россия ва Туркиянинг бузилган муносабатлари кўз очиб юмгунча қайта тикланди.

Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон Россия билан алоқаларни тиклаш учун Санкт-Петеребургга қилган ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги қайта тикланган дўстлик чинни ликопчаларда абадийлаштирилди. Ликопчаларга икки президентнинг жилмайиб, бир-бирининг қўлини ушлаб тургани акс этган расм туширилган.

9 август куни бўлиб ўтган тушлик суратларини кузатар экансиз, дастурхонда қора ва олтин рангли идиш-оёқ билан биргаликда икки мамлакат президенти 2015 йил Озарбайжон пойтахти Бокуда тушган сурат босилган ликопчани кўришингиз мумкин.

“Московский Комсомолец” кундалик газетаси мухбири Дмитрий Смирнов ““Путин ва Эрдўғон” устига ҳеч ким овқат қўйишга журъат қилмади, ҳатто айримлар ликопчаларни сувенир ўлароқ олиб кетди”, дея хабар берди.

Икки авторитар президент етакчилигида Туркия ва Россия ўртасидаги алоқалар нисбатан яхши эди. Аммо Суриядаги ҳарбий ҳаво ҳужумларида қатнашаётган Россиянинг Су-24 ҳарбий учоғининг Туркияда томонидан уриб туширилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганди.

Бунга жавобан Россия Туркияга қарши савдо санкцияларини жорий қилиб, Россия сайёҳларининг Туркияга боришига чек қўйган эди. Путин Туркия ҳаракатини кескин қоралаб, Эрдўғондан кечирим сўрашни талаб қилган эди. Туркия президенти эса бундай қилишдан бош тортганди.

Аммо Туркия президенти июнь охирида бирданига сиёсатини ўзгартирди ва икки мамлакат ўзаро алоқаларни тиклай бошлади. Эрдўғонга қарши уюштирилган ҳарбий тўнариш урунишидан кейин бу жараён янада жадаллашди. Туркия тўнтарув урунишига алоқадорларликда аёбланаётганларга қарши кескин чора кўра бошлади, натижада мамлакатнинг АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи билан алоқалари ёмонлашди.

Жиддий бўлмаган газеталарга хос услубда хабар тарқатувчи LifeNews рус телеканали камдан-кам давлат етакчиларига бундай ликопчалар насиб этишини айтди. Телеканал охирги марта бундай ликопча Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси Россияга 2015 йилнинг августида келганида тайёрланганини таъкидлади.

Дамашқдаги сувенирлар суратларида Башар ал-Ассад ва Путин суратини кўриш мумкин. Путин Ассаднинг мухолифатчилар ва жангариларга қарши курашидаги муҳим ҳамкоридир.

XS
SM
MD
LG