Линклар

logo-print

Наманган аэропорти божгирлари шоколадга ўралган 300 дона флеш картани мусодара қилди


РИА Новости агентлигининг Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасидаги манбага асосланиб хабар қилишича¸ Новосибирск-Наманган рейсида келган йўловчи қўлидаги сумкадан шоколад қоғозга ўралган 300 дона флеш-карта топилган.

Аноним манба иддаосича¸ бу флеш-карталарга исломий халифатни тарғиб қилувчи экстремистик руҳдаги материаллар жойланган бўлган.

Хабарда¸ бу воқеанинг қачон бўлгани айтилмаган¸ фақат ҳозирда воқеа юзасидан тергов жараëни бораëтгани қўшимча қилинган.

Расмийларга кўра¸ 2015 йил давомида божгирлар ва ҳуқуқ ходимлари 50 мингдан ошиқ диний-экстремистик руҳдаги материалнинг мамлакат ҳудудига олиб кирилишини тўхтатиб қолган.

Божгирлар иддаосича¸ кейинги йилларда экстремистик мазмундаги материалларни Ўзбекистонга¸ асосан¸ мобил телефонлар¸ ноутбук ва бошқа электрон воситалар ëрдамида олиб кириш уринишлари кучайган.

XS
SM
MD
LG