Линклар

Украина президенти Петро Порошенко Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ярим ороли яқинида жойлашган ҳарбий қўшинларни жанговор шайликнинг энг юқори даражасига келтирди.

Айни шундай буйруқ¸ Россия президенти Путиннинг кечаги баëнотидан сўнг Донбасс минтақасидаги украин ҳарбийларига ҳам берилди.

Украина бош ҳарбий штаби расмийси мамлакат ҳарбийлари 10 августдан Украина жанубида олдиндан режаланган ҳарбий машғулотлар бошлаганини ҳам билдирди.

Бу ҳаракатлар Киев расмийларига кўра¸ Россия аннексия қилинган Қрим билан Украина чегарасига замонавий техника билан қуролланган ҳарбийларини жойлаштиришни кучайтириб бораëтганига жавобан амалга оширилмоқда.

10 август куни Путин Киевни Россия аннексия қилган Қрим ярим оролидаги вазиятни турли саботажлар орқали издан чиқаришга уринаëтганликда айблади.

XS
SM
MD
LG