Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:51

"Андижондаги янги супермаркетнинг бир квадрат метр кираси 20 доллар туради"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. **************************************************************************************************************

20:28 14.10.2016

“Андижондаги янги супермаркетнинг бир квадрат метр кираси 20 доллар туради”

Андижонлик Озодлик тинловчиси янги супермаркет очилгани тўғрисида хабар юборди:

- Андижонда янги супермаркет ишга тушди. “Эски шаҳар бозори бузилишига ҳам шу сабаб бўлди,” деб айтмоқда Андижон аҳолиси. Яна бир муҳим нарсага назарингизни қаратсам, ушбу супермаркетда кира нархи бир квадрат метрига 20 доллар турар экан”.

19:02 7.10.2016

Сўхлик яна бир муштарий Озодлик орқали Шавкат Мирзиёевдан Сўҳ туманида бўлаётган муаммоларни ҳал этишни сўрамоқда:

“Мен Фарғона вилотининг Сўх туманида истиқомат қиламан. Илтимос, шу ноҳақ йўл азобини Шавкат Мирзиёвга етказиб беринг. Сўх ҳам Ўзбекистонга қўшилсин. Қачонгача қирғизларга пул бериб ўтамиз? Мана масалан, айни пайтда Россиядан келган шахсдан 140 минг сўм чегарачи ва 60 минг сўм божхона вакиллари олмоқда. Ёки масалан юк ташлайдиган машина Сўхга борганча 4 миллион сўм қирғизларга йўлда бериб бормоқда.

Сўх халқи бир неча бор туман ҳокимига ва милиция ходимларига мурожаат қилди. Бироқ, улар бу масалада ёрдам бермаяпти. Аксинча, “бериб келавер” деб айтмоқда. Халқнинг дардини эшитмаяпти.


Шунинг учун, халқнинг дардини Мирзиёевга етказиб беринг. Илтимос, шу сўхликларнинг дардини президент эшитсин. Охирги умидимиз шу”.

20:28 19.8.2016

“Пиво ичганлар милиция томондан калтакланмоқда”

Мен сизларга давлатимизда жиддий ривожланиб келаяпкан коррупция масаласида ёзмоқдаман. Мен Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 60-йилдан бери истиқомат қилиб келаман. Шу ёшга кириб, юртимиз энг тинч ва ривожланаётган мамлакат деб юрардим.

Бироқ, Жарқўрғон туманига Д. деган милиция мулозими бўлиб келгандан сўнг, туманимизда порахўрлик, шантаж ва тухмат ўта даражада ривожланиб кетди. Биринчи ўринда у ўзига яқин бўлган милиция ходимларини Бойсун туманидан бизнинг туманимизга йиғиб олиб, кейинчалик ҳар бирини турли бўлимларни раҳбарлик қилишга тайинлаган. Яъни, барчасини муҳим лавозимларга жойлаштириб, “ставка” белгилаб, уларни халқдан пора олиш учун ўтказиб қўйди. Масалан, оддий фуқаро милиция хонасига кириш учун навбатчига 20 минг сўм беришга мажбурланмоқда.

Болаларимиз Россияга ишга кетиш учун ҳам милицияга пора берадиган бўлиб қолди.

Паспортни олиш учун 100$ АҚШ доллар пора бериш зарур. Агар Россияга чиқиш учун думалоқ муҳр керак бўлса, бу тақдирда 200$ АҚШ доллар сўрамоқда.

Туманимизнинг тарихида ҳеч бўлмаган муаммоларга ушбу милиция раҳбари доим сабабчи бўлмоқда. Кечқурунлари милиция ходимлари билан «обход» қилишга чиқиб, ишдан сўнг пиво ичиб уйга қайтаётган одамларни ўраб, ғурурига тегадиган сўзларни айтиб, провокация қилиб, роса дўппослаб уришмоқда. Ундан сўнг милиция ходимлари ўзларига керакли қисмини бемалол телефон орқали видеога туширишмоқда.

Эртаси куни болаларимизни милиция хонасига чақириб, уларга видео тасвирни кўрсатишади ва катта миқдордаги пул талаб қилишади. Шу катта пулни топиб берган қутилади, пули йўқ албатта қамалади.

1994 йилдан бери ҳозирги кунгача Жарқўрғон туманида қанча милиция раҳбарлари ўзгарган. Бироқ, туманимизнинг аҳолиси бирорта милиция ходимига ҳеч қўл кўтармаган ва сўкиб ҳақорат ҳам қилмаган. Бу мулозим 120$ минг АҚШ долларлик олма боғ, қанчадан-қанча автомобил ва кўчмас мулкларни бир йил давомида сотиб олган. Бунча бойликларни қаердан ортирганини бизнинг туман аҳолиси билиб ва кўриб турмоқда.


(таҳр. Мактуб муаллифи бу мулозимнинг исм-шарифи ва лавозимини аниқ ёзган. Бироқ даъволар фактлар билан мустаҳкамланмагани туфайли Озодлик томонидан ўчириб ташланган.)

23:04 16.8.2016

«Ҳар бир ўқувчидан 3 банка бўёқ талаб қилинмоқда»

Ассалому алайкум, Озодлик мухбирлари.

Бу мактубни янги ўқув йилида ёзмоқдаман ва эътиборингизни поранинг янги усулига жалб этмоқдаман. Бу порахўрлик «Краска бизнеси» деб номланади.

Бу бизнес Тошкентдаги Ғалабанинг 40 йиллиги кўчаси (кўчанинг янги номи Озодликка номаълум - таҳр.)да жойлашган 152-сонли мактабда йўлга қўйилган. Боламнинг ҳужжатларини мактабга қабул қилиш учун мендан лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган «Ҳаёт» корхонасидан 3 банка краска сотиб олиш мажбурий талаб қилинмоқда. Биз краска бера олмаганимиз учун 100 минг сўм беришга мажбур бўлдик.

Келинг, бу бизнесга бир назар солсак. Ҳар йили минглаб мустақиллик фарзандлари илк бор мактаб остонасига илм учун пора бериб қадам қўйишмоқда. Илк қадам пора бериш билан қўйилса, бу авлод келажакда ким бўлади?

Ҳар бир ўқувчидан 3 банка бўёқ талаб қилинмоқда. Бироқ, менинг саволим қуйидаги: Бу раҳбарларнинг ва РайОНОнинг талабими ёки директорнинг бизнесимикин? Тошкентда қанча болалар мактабга боради? Шаҳар бўйича қанча мактаб мавжуд? Мактаб фондининг пуллари кимнинг ҳисобига бориб тушмоқда?

Ўқувчилардан қиммат бўёқни пора тарзида олиб, кейинчалик бу бўёқни мактаб раҳбарияти қаерга ишлатмоқда? Балки қурилиш моллари дўконларига арзонроқ сотиб, ҳар томонлама пул қилишмоқда.

Ҳар ой мактаб фонди учун 100 минг сўм мажбурий йиғилмоқда. Бу пул кимларнинг чўнтагига бориб тушмоқда?

Ҳаммаси муттаҳам. Масалан, Мустақиллик байрамидан олдин, солиқ ходимлари шахсий дорихоналарни 25 миллион сўм нақд пул топширишга мажбурлашмоқда.

Бу каби ўзбек жамиятини ва мактаб раҳбариятини нима қилиш керак? Қандай қилиб буларни қонунга тортиб жазолаш мумкин?


Бунақа муттаҳам директорларни РайОНО ва Ўрта Махсус Таълим раҳбарлари тайинлашмоқда. Ахир бу келажак авлодку… Ахир ўқувчиларни бу каби бузуқ таълим-тарбияни илк бор мактаб остонасида кўриб ўрганишга мажбурлашмоқда. Бу тақдирда фарзандларимиз эртага ким бўлиб чиқишади?

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG