Линклар

Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 10 поғона юқорига кўтарилди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 10 поғона юқорига кўтарилди. Ўтган ойда рейтингнинг 65 - ўрнини эгаллаб турган жамоа бугунги кунда 55 - ўринда қайд этилган.

Осиё зонасида Ўзбекистон Эрон (39), Корея (48) ва Япония (49)дан кейинги тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Осиё қитъаси бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринлар Австралия (57) ва Саудия Арабистони (65)га берилган.

Рейтингнинг энг юқори бешлиги ўзгаришсиз қолмоқда. Биринчи бешликдан Аргентина, Бельгия, Колумбия, Германия ва Чили ўрин олган.

XS
SM
MD
LG