Линклар

logo-print

Қозоғистонда WhatsApp орқали экстремизмни тарғиб қилганлар қамалди


АҚтўбўдаги суд жараёни.

АҚтўбўдаги суд жараёни.

Қозоғистонда ўз мобил телефонларидан фойдаланиб ижтимоий ва диний низо келтириб чиқаришга ҳаракат қилганликда айбланган уч шахс судланди.

Ақтўбў шаҳар суди 11 август куни судланувчилар WhatsApp тармоғи орқали “экстремистик ғояларни тарқатганликда айбдор”деб топилганини ва улар олти ярим йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинганини билдирди.

Судланувчиларнинг адвокатлари ҳукм устидан юқори инстанцияларга норозилик билдиришларини айтмоқдалар.

Россия чегарасидан юз километр нарироқда жойлашган Ақтўбў шаҳрида 380 минг аҳоли яшайди. Мазкур шаҳарда июнь ойида қуролли эстремистлар ва полиция ўртасида отишма юз берган, отишмаларда 25 киши ҳалок бўлган эди.

Ақтўбўда 2011 йилда Қозоғистондаги энг биринчи терракт ҳам содир этилган.

XS
SM
MD
LG