Линклар

Канадада террорчиликда гумонланган шахс отиб ўлдирилди


Стратроу шаҳрида полиция амалиёти пайтида олинган сурат.

Стратроу шаҳрида полиция амалиёти пайтида олинган сурат.

Канадада террор ҳаракати содир этишни режалаштирган одам полиция томонидан отиб ўлдирилди.

Канада ҳукумати расмийларига кўра, мазкур шахс яқин 72 соат ичида Онтарио вилоятидаги Стратроу шаҳрида қўлбола бомбани портлатиш режасида бўлган.

Аарон Драйвер экани айтилаётган 24 ёшли йигит полициядан қочиб, таксига ўтирган ва қўлбола бомбани ишга туширган. Драйвер ва такси ҳайдовчиси яраланган. Шундан сўнг полиция Драйвер иккинчи портловчи мосламани ишга туширишга улгирмаслиги учун уни отиб ўлдирган.

АҚШ Федерал тергов бюросининг маълум қилишича, мусулмон динини қабул қилганидан сўнг ўзини Ҳорун Абдураҳмон деб атай бошлаган Аарон Драйвер 2014 йилда “Исломий давлат” гуруҳини ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлагани учун полицияга келтирилган. Полициядаги суҳбатдан сўнг у жамоат тартибини бузмаслик шарти билан озод қилинган.

Канада полицияси террорчи ёлғиз ҳаракат қилган, унинг шериклари бўлмаган деган таҳминни олға сурмоқда. Лекин “Исломий давлат” тарғиботи билан шуғулланувчи сайтларда такси ҳайдовчиси ҳам “Исломий давлат” аскари бўлгани иддао қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG