Линклар

logo-print

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп президент барак Обамани Исломий давлат гуруҳининг асосчиси деб атади.

Флоридада 10 август куни сайловчилар олдида чиқиш қилган Трамп “Обама Исломий давлатнинг асосчиси ҳисобланади. Улар президент Обамани жуда ҳурмат қиладилар”, деб айтди ҳамда Демократлар партиясидан президентликка номзод Ҳиллари Клинтонни “Исломий давлатнинг мувофиқлаштирувчиси” сифатида айблади.

Клинтоннинг матбуот котиби Трамп нутқини кескин танқид қилиб чиқди. Обама маъмурияти эса мазкур нутққа ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG